“Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

Сана: 22.01.2015 2571 қайноқ

Ижодини бошлаганига етти йилдан ортиқ вақт бўлган “Азия” гуруҳи профессионал созандалардан ташкил топгани кўпчиликка маълум. Фақатгина ўзбек тилида эмас, балки чет тиллардаги қўшиқларни ҳам бемалол жонли ижрода куйлай оладиган бу ижодкорлар ўзларининг янги тароналари учун видеоклип суратга олдириб, сайтимиз орқали уни ўз мухлисларига туҳфа этишмоқда.

“Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

 “Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

 “Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

“Севара” деб номланган янги қўшиқнинг мусиқаси ва сўзи Шарифхон Ваҳобовга тегишли бўлиб, аранжировка устаси Марат Максуди. Романтик кайфиятда яратилган мазкур таронанинг ўз тарихи бўлиб, уни “Азия” гуруҳига бир йигит, ўз муҳаббатини  суйган ёрига изҳор этиш ниятида эканлигини ва унга атаб қўшиқ тайёрлашларини илтимос қилади. Гуруҳ йигитлари ўз дўстларининг илтимосини инобатга олиб Севара исмли қизга атаб мазкур қўшиқни ижро этишди.

“Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

 “Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеомаҳсулот сюжет ва трек йўналишида яратилган бўлиб клипмейкер Жасур Шаметов томонидан тасвирга олган. Марҳамат томоша қилинг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol