Ҳақиқий муҳаббат тарихи давом этмоқда...

Сана: 15.01.2014 4736 қайноқ

Лоланинг “Lоve me” таронасию клипи муҳлислар таҳсинларига сазовор бўлди. Мана энди айнан шу қўшиқнинг давомини, иккинчи қисмини кўришнинг фурсати етиб келди! 

Кўришнинг деганимизнинг сабаби бор, ахир “Super lоve” таронасининг видеоклипи томошабинлар эътиборига ҳавола этиляпти. Лоланинг “Lоve me” таронаси-ю клипи муҳлислар таҳсинларига сазовор бўлди. Мана энди айнан шу қўшиқнинг давомини, иккинчи қисмини кўришнинг фурсати етиб келди! Кўришнинг деганимизнинг сабаби бор, ахир “Super lоve” таронасининг видеоклипи томошабинлар эътиборига ҳавола этиляпти. Лоланинг бу ижод маҳсули реал ҳаётий воқеаларни, чинаккам муҳаббатни ўз ичига олган. Ҳа, Шоҳзамон ҳамда Лоланинг синглиси Асалнинг беғубор туйғусини. 

Клипда ана шу жуфтликнинг шахсий видеосини ҳам кўришингиз мумкин. “Яна қандай шахсий видео?”- дея савол берганларга аниқроқ қилиб айтамиз. Шоҳзамон Асалнинг таваллуд топган кунига туҳфа бўлсин дея мазкур видеони Лоланинг клипи учун тайёрлади. Ошиқ йигитнинг романтик совғаси Асални қанчалар лол-у ҳайрон қолдирганини айтмайсизми... Ёр қалбига бахт бағишлайман деган инсонларга тасанно!

 

Чин ошиқлар, чинаккам дўстлар суратга олинган видеоклипда бир томчи ҳам актёрлик йўқ. Шоҳзамон ва Асал муҳаббатлари тарихини баён этиб, ўз дўстлари билан тасвирга муҳрланганлар. Лоланинг янгилиги замонавий услубни ўз ичига олиб, самимий муҳаббат, соф туйғулардан сўзлайди. Ким билади балки клипни томоша қилиб, ўз муҳаббатингиз кўркини ёдга оларсиз. Ёки ўз севгингиз қиссасини янада жозибага тўлдиришни истарсиз. Лоланинг янги “Super love” таронасига суратга олинган клип дилларга чексиз шодлик бағишлаши шубҳасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol