Саиданинг "Дунё"сида нима гап...

Сана: 19.01.2015 3417

“Ўзбегим таронаси” радиосида бугун “Дунё” деб номланган янги қўшиқ премьераси бўлиб ўтди. Мазкур қўшиқ ижрочиси кўпгина хит тароналари билан таниш бўлган, кўпчиликни қалбидан жой олган собиқ “Аъло” гуруҳи солисти Саида бўлиб, айни кунда бу истеъдод соҳибаси яккахон тарзда ижодини бошлаган.

Саидани шоу-бизнес вакилларининг деярли барчаси ноёб овоз эгаси эканини яхши билишади. Қолаверса, профессионал вокалист сифатида танилган бу ижодкор профессионал шоир ва бастакорлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бугун премьера этилган янги “Дунё” номли таронанинг шеъри Феруз Абдуллаев қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини таниқли бастакор Жасур Бадалбоев яратган. Илк бора жаранг сочган мазкур композицияга тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билдирилиб, яккахон ижодини бошлаган хонандага юксак парвозлар тиланди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol