“Не қилай” Бибинурдан премьера тарона

Сана: 16.01.2015 3201

Санъат оламига қадам қўйган ёш ижодкорлардан бири, ёқимли овоз соҳибаси Бибинур бугун ўзининг янги қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. “Benom Media” ижодкорлари томонидан яратилган янги тарона “Не қилай” деб номланган ва унинг сўзлари устида Комил Фозилов қалам тебратган, мусиқа ва аранжировкаси Сарвар Азимовга тегишли.

Янги қўшиқ радиотингловчиларга манзур бўлганини мухлислар ўз смсларида билдириб ўтишди, қолаверса телефон қўнғироқлари орқали ёш хонандага билдирилган илиқ муносабатлар бунинг яққол мисоли бўла олади.

Мухлислар томонидан йўлланган бундай ижобий фикрлар ҳар қандай ёш хонандалар учун янада илҳом ва куч бағишлайди.

“Не қилай” номли янги қўшиқ Бибинурнинг ижодидаги иккинчи таронаси бўлиб, у айни кунда ўз устида ишлаб, вокал сабоқларини олмоқда. Келажакда профессионал санъаткор даражасига кўтарилиш истагида бўлган Бибинурга омадлар тилаймиз. Янги тарона эса эътиборингиз марказида.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol