Машҳура Эргашева дилидаги истакларини қўшиққа кўчирди

Сана: 16.01.2015 3570 қайноқ

Санъат оламига қадам қўйганига бир неча йил бўлса-да, орада фарзанд тарбияси билан банд бўлиб, бироз муддат ижодида узилиш бўлган Машҳура Эргашева бугунги кунда кетма-кет янги тароналар яратиш билан банд.

Янги ижодий ҳамкорлар билан ишлаш хонандага янада илҳом бағишламоқда. Бугун FM 101.0 тўлқинида илк бора янграган тароналардан бири айнан шу ижодкор репертуаридан жой олган бўлиб, у “Йиғлама қиз” деб номланган.

Машҳура Эргашева дилидаги истакларини қўшиққа кўчирди

Бироз дардли бўлган бу қўшиқ, қисматнинг текис бўлмаган йўлларида эгилмагин, бахтли бўлган, деган маънодаги яхши тилак ва истакларни ўзида жамлаган. Мазкур композициянинг матн, мусиқа ва аранжировкаси муаллифи истеъдодли ижодкор Муродилла Ҳакимовдир.

Машҳура Эргашева дилидаги истакларини қўшиққа кўчирди

Радиотингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган “Йиғлама қиз” номли тарона учун тез орада видеоклип тасвирга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol