Шуҳрат Воҳидов рақсбоп тарона тақдим этди

Сана: 14.01.2015 2793 қайноқ

Миллий эстрада йўналишида самарали меҳнат қилаётган ва кўплаб мухлисларга эга Шуҳрат Воҳидов бугун янги тайёрланган қўшиғини тақдим этди. "Айланиб" дея ном олган тарона шўх оҳангга эгалиги билан кўплаб диллардан жой олса, ажаб эмас. 

Одатдагидек "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк марта жаранг сочган бу қўшиқ тингловчилар томоиндан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик рақсбоп оҳангда бўлган қўшиқнинг айнан шу жиҳатини алоҳида эътироф этишди. 

Шуҳрат Воҳидов рақсбоп тарона тақдим этди

"Айланиб" номли таронанинг сўзи Ботир Эргашев қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини 2014 йилда "Йилнинг энг яхши бастакори" номинациясида ғолибликни қўлга киритган Мусохон Нурматов басталаган. Аранжировка эса Ренат Абубакиров томонидан тайёрланган.

Шуҳрат Воҳидов рақсбоп тарона тақдим этди

Шуҳрат Воҳидов чет эл сафарларида тез тез бўлишидан хабардорсиз. Юртимиздан ташқарида ҳам унинг мухлислари талайгина. Янги тарона барча мухлислар учун ёқимли туҳфага айланди, десак хато бўлмайди. 

Шуҳрат Воҳидов рақсбоп тарона тақдим этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидов томонидан тақдим этилган премьера таронани тинглашга улгурмаган бўлсангиз, сайтимиз орқали тинглаб баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol