Равшан Собиров болалигидан ҳарбий бўлишни истаган

Сана: 14.01.2015 3183

Ватанимиз ҳимоячиларига бағишланган тароналар юрт учун хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбийларимиз учун куч-ғайрат бағишлайди. Қолаверса, уларнинг қалбида ифтиҳор руҳини уйғотади.FM 101.0 тўлқинида янграган янги қўшиқлардан бири Равшан Собиров ижросидаги “Аскар” номли композиция бўлиб, уни хонанда бир неча йиллар илгари ижро этган.

Кўпчиликка манзур бўлган қўшиқни Равшан Собиров “Ватан ҳимоячилари куни” арафасида қайта ишлаб, ремикс йўналишида яратди. Қўшиқнинг матни Ўктам Давлатов қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Равшан Собиров басталаган, аранжировка устаси эса Вагиф Зокиров.

Хонанда ҳарбийларга чексиз ҳурмат сифатида яратган бу қўшиқ бугунги байрамга муносиб совға тариқасида тақдим этилиб, тингловчиларга ҳам манзур бўлди. Йигитлик бурчини Сурҳондарё вилояти чегара қўшинлари сафида ўтказган ижодкор ўз хизмат даврини қалбида ғурур билан хотирлайди. Хонанда сифатида фаолият юритаётган бўлса-да, болалигидан ҳарбий бўлишни истаган Равшан Собиров бугунги байрам билан қуролли кучларда хизмат қилаётган Ватанимиз ҳимоячиларини муборакбод этади.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol