"Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар"...

Сана: 14.01.2015 815 қайноқ

"Сарбон" гуруҳи ўзининг навбатдаги ижод маҳсулини тақдим этишга шай. Бир неча кун аввал гуруҳ ижодоркорлари томонидан видеоклип яратилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Мана бугун “Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар” номли қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосида тингловчилар диққатига ҳавола этилди.

Хонанда мазкур таронани бундан йигирма беш йил илгари ижро этган, аммо айрим сабаблар билан радиоэфирларга узатилмаган экан. Аммо, орадан анча йиллар ўтиб санъаткор бу қўшиқни концерт дастурида ижро этиш учун қайта куйлади.

"Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар"...

Фм 101.0 тўлқини премьера лойиҳасига ташриф буюрган хонанда янги ижод маҳсулига бўлган ижобий фикрларидан ҳурсанд бўлиб муҳлислари  ва тингловчиларига эътибор учун ташаккур эълон қилди.

"Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар"...

Мусиқа ва аранжировка муаллифи Фарҳод Саидовнинг ўзи бўлиб, матни Бобур Бобомуродов қаламига мансуб бу қўшиқ радиотингловчилар томонидан илиқ қабул қилинди.

Мазкур тарона учун клипмейкер Шуҳрат Мавлонов бошчилигида видеоклип тасвирга олинди. Янги клип сюжет жанрида яратилган бўлиб, қўшиқ мавзусига мос кадрлардан иборат. Марҳамат янги видеомаҳсулотни томоша қилинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol