Шуҳрат Закировдан “Ватан ҳимоячилари куни”га туҳфа

Сана: 14.01.2015 2947

Юртимизда кенг нишонланаётган “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бир қатор санъаткорлар ўз ижод намуналарини халқга тақдим этиш истагидалар. Ана шундай композиция таниқли бастакор Шуҳрат Закиров томонидан байрамга муносиб туҳфа сифатида сайтимиз орқали премьера этилмоқда.

“Мардлик тимсоли” деб номланган таронага яратилган видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилиб, ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишасиз. Ватанимиз ҳимоячилари турли регионларда, қуруқликда, ҳаво кучларида, қолаверса чегара қўшинларида мардонавор хизмат қилишлари ва шу билан бирга уларни интизорлик ила кутаётган яқинларига бўлган соғинчини акс эттирувчи бу композиция барчага бирдек манзур бўлиб, қалбларда ғурур ва ифтиҳор туйғусини кучайтиради, десак муболаға бўлмайди.

Композитор Шуҳрат Закиров бу мазкур мусиқани басталаганида аввало Ватанга бўлган муҳаббат, оила ва ота-онага бўлган соғинч ҳиссини уйғотувчи оҳанглардан фойдаланган. Марҳамат мазкур видеоклипни томоша қилинг ва баҳра олинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol