Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиздир!

Сана: 14.01.2015 3532 қайноқ

Ҳурматли офицерлар, курсант ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Сизларни ҳамда ўз ҳаётини она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олижаноб ишга бағишлаган барча юртдошларимизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 23 йиллиги билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Зеро, бу кун – нафақат Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳамда аҳолининг тинч  ҳаёти ва хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш масъулияти юклатилган Ватан ҳимоячиларининг, балки, бутун халқимизнинг байрамидир. Чунки, Ватан тинчлиги кенг маънога эга бўлиб, уни ҳимоя қилишдек муқаддас бурч фақат муайян соҳа вакилларининг вазифаси эмас. Ягона Ватан бўлган Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги куни учун барчамиз масъулмиз.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиздир!

 Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиздир!

Мана шу қутлуғ айёмда Ватанимизнинг тинчлиги, мустақиллигимизнинг барқарорлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашда қалқон бўлиб, хизмат қилаётганингиз учун ташаккур! Шарафли хизматларингизда сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, омадлар тилаймиз!

Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиздир!

 Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol