Азиз юртим сен учун қалконинг булай! Жаҳонгирдан клип премьераси

Сана: 14.01.2015 2714

Мустакил ватанимиз, она диёримиз, жонажон юртимизни тараннум этувчи қўшиқлар талайгина. Ватанни севишимиз, уни ардоқлашимиз, ҳимоя қилишимиз албатта, ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Мана шу вазифаларни инсон қалбига янада сингдириш ва уни яхшироқ ҳис этиш учун шоирларимиз шеърлар битишган, санъаткорларимиз томонидан қўшиқлар куйланган.

Азиз юртим сен учун қалконинг булай!  Жаҳонгирдан клип премьераси

 Азиз юртим сен учун қалконинг булай!  Жаҳонгирдан клип премьераси

Албатта, мана шу азиз юртга жон фидо қилувчи ҳар бир фарзанд бундай тароналарни тинглаганида қалбида ўзгача ҳис пайдо бўлади. Бугунги байрам арафасида сайтимиз орқали сизларга тақдим этаётган туҳфаларимиз қаторида истеъдодли хонанда Жаҳонгир ижросидаги мусиқаси Дониёр Агзамов, шеъри Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган “Мустақил Ватан” деб номланган видеоклип ҳам ўрин олган. Айтиб ўтиш жоиз мазкур клип оператор Иззатилла Лутфуллаев, режиссёр Баҳтиёр Латифхўжаев томонидан суратга олинган. Марҳамат, томоша қилинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol