Манзурадан янги нафас ила янги альбом ва фотосессия

Сана: 13.01.2015 1842

Шу кунларда илк яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Манзура мухлислар учун тақдим этилажак туҳфаларни намойиш этишни бошламоқда. 

Бу ижодий туҳфалар эса концерт дастури аъло даражада ўтишидан далолат беради. Яқиндагина қиш фасли учун Манзурадан янги фотосессияни тақдим этгандик. Бугун эса Манзуранинг концерт олди тайёрланган янги фотосуратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзурадан янги нафас ила янги альбом ва фотосессия

Миллийлик руҳидаги суратларда Манзуранинг антиқа аксессуарлари яққол кўзга ташланади. Бу суратларнинг айримлари хонанда томонидан ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилганида мухлислар аъло баҳо беришди. 

Манзурадан янги нафас ила янги альбом ва фотосессия

Энг асосийси эса, Манзуранинг янги альбоми ҳам мухлислар учун тақдим этилди. Бу тўпламдан нақд 53 та қўшиғи жой олган. Энг ёрқин дуэтлар, хит тароналар ва рус тилидаги сара қўшиқлар мазкур альбомдан жой олган. Альбомдан шунингдек, бонус сифатида 4 та клип ҳам ўрин олган. Эндиликда бу альбомни шаҳар дўконларидан қўлга киритишингиз мумкин. 

Манзурадан янги нафас ила янги альбом ва фотосессия

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol