PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

“Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

Сана: 12.01.2015 1195 қайноқ

Бугун “Зарқайнар” Миллий санъат галереясида “Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда фестиваль ташкилотчилари, ҳунарманд усталар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштрок этишди.

 

17-18 январь кунлари Миллий санъат галерейясида бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур фестивалда 150дан ортиқ ҳунурмандлар ўз ижод намуналари билан қатнашадилар. 

“Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

 “Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган қўли гул ҳунарманд усталар бир неча юз йиллик қадриятларимиз, миллий санъатимизни ривожлантириш мақсадида йўлга қўйган ишларини кенг оммага намойиш этадилар. Фестивалда ҳунармандликнинг барча турлари, яъни кулолчилик, миниатура, ёғоч ўймакорлик, каштачилик, тўқувчилик каби йўналишларида ижод қилувчи усталар ўз кўргазмаларини халққа тақдим этиш билан бирга маҳсулотларини сотиш имконига ҳам эга бўладилар.

“Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

Шу билан бирга жьюри ҳайъати томонидан сараланган ижод намуналари юқори баҳоланган ҳунармандлар махсус совринлар билан мукофотланадилар. 

“Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

 “Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивали олдидан матбуот анжумани

 “Hand Made in Uzbekistan” анъанавий санъат фестивалида нафақат кўргазмалар намойиши, балки фольклор-этнографик гуруҳлар томонидан ташкил этилган ажойиб ашула ва рақс томошалари ўтказилиши кўзда тутилган. Икки кунлик катта санъат байрами якунида ғолиблар тақдирланадилар ва барча эстрада хонандалари иштрокида гала концерт бўлиб ўтади. Барчани мазкур фестивалга таклиф этамиз, ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol