Тез кунда Шуҳрат Воҳидовдан Лас-Вегас шаҳрида тасвирга олинган видеоклип

Сана: 10.01.2015 1207

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидовнинг муҳлисларини севимли ижодкори ҳақидаги янгиликлар бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Бизга маълумки бу санъаткор ижоддан бир зум ҳам тўҳтамайди. Тез кунда Фм 101.0 тўлқини орқали хонанда ижросидаги янги таронани қарши оласиз. Қўшиқ номи “Айланиб” дея номланиб мусиқаси Мусаҳон Нурматов, аранжировка Ренат Абубакиров, сўзлари эса Ботир Эргашевга тегишли.

Албатта, ижодкор мазкур қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олдиришга улгурди. Хонанданинг айтишича клип икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисми Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ, Невада) тасвирга олиниб, турли ҳил, ажойиб кадрларга бой бўлса иккинчи қисми Пойтаҳтимизнинг гўзал гўшаларида бўлади.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидовдан тез кунда янги ижод маҳсулини кутиб қоламиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol