“Шарқ” вокал чолғу ансамбли “Ширин туш” премьера

Сана: 07.01.2015 3356

“Эътироф-2014” миллий мукофоти совриндорларидан узоқ кутилган янги таронани қарши олинг. Бугун FM101.0 тўлқини орқали премьера этилган қўшиқлардан бири “Шарқ” вокал чолғу ансамбли томонидан тақдим этилиб, мазкур тарона “Ширин туш” дея номланади. Ансамбль аъзолари Сарвар ва Татьяна асосан сокин оҳангдаги қўшиқларни севиб ижро этишади, балки шунинг учунми репертуарларидан жой олган аксарият тароналар севги-муҳаббатни тараннум этувчи романтик руҳдаги композициялардан иборат.

'Ширин туш'' номли янги тарона Нурмуҳаммад Исроилов шеъри асосида яратилган бўлиб, мусиқа ва аранжировка муаллифи таниқли композитор Шуҳрат Зокировдир.

“Шарқ” вокал чолғу ансамбли “Ширин туш” премьера

 “Шарқ” вокал чолғу ансамбли “Ширин туш” премьера

Радиотингловчилар томонидан яхши фикрларга лойиқ кўрилган янги тарона ўз мухлисларини топади, деган ниятдамиз.

Маълум бўлишича, мазкур ансамбль томонидан яна бир нечта қўшиқлар тайёрланмоқда, улардан бири “Муҳаббат” деб номланган. Гуруҳ аъзолари келишган ҳолда мазкур композициялардан бирига видеоклип суратга олиниши режалаштирилган экан. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда тўлиқ маълумот берамиз.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol