Хожиакбар Ҳайдаров ижодидаги янги тарона

Сана: 07.01.2015 1511 қайноқ

Кўпчилик санъат ихлосмандлари Ўзбекистон Халқ артисти марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаров ижодини ҳамон севиб тинглайди. Унинг қўшиқлари кўплаб юракларни забт эта олган. Эндилкда марҳум ижодкорнинг фарзанди ҳам санъат оламига қадам қўймоқда.

Хожиакбар Ҳайдаров томонидан яратилган қўшиқ "Ёрижоним" дея номланиб, бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали илк марта тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Хонандага ижод оламида Шерзод Ёсинов продюсерлик қилмоқда. Янги таронанинг матни Нодир Азимовга тегишли, мусиқасини Иқбол Муҳаммаджонов басталаган бўлса, аранжировкаси Малик Қодиров томонидан тайёрланган. 

Хожиакбар Ҳайдаров ижодидаги янги тарона

Қўшиқнинг илк тингловчилари бу таронага ижобий баҳо беришди. Ижро маҳорати ҳам алоҳида эътироф этилди. Тез кунларда бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинади. Клипда махсус декорациядан фойдаланиш мўлжалланган. Тез кунларда сайтимиз орқали Хожиакбар Ҳайдаровнинг "Ёрижоним" таронасига ишланган клипни қарши оласиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol