Жаҳонгир Позилжоновнинг Жамшидга аталган қўшиқ премьераси

Сана: 30.12.2014 4724 қайноқ

Жаҳонгир Позилжоновнинг қўшиқлари ва клиплари оригиналлиги билан доим бошқа ижодкорлардан фарқ қилиб туради. Бугун эътиборингизга тақдим этилаётган янги тарона ҳам ана шулар қаторига киради. 

Хонанданинг "Жамшид" номли қўшиқ яратаётгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ана шу таронага баҳо бериш фурсати етди. Одатдагидек, бундан қўшиқ яратиш ғояси Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзига тегишли. 

"Ўзбегим Таронаси" радиосида илк марта жаранг сочган тарона премьераси шов-шувли тарзда ўтди. Сабаби кўпчилик айнан бу тарона қандай жаранг сочишига қизиқиш билдираётганди. Премьера кутилганидан-да аъло ўтди, десак хато бўлмайди. Кўплаб тингловчиларнинг мақтовига эриша олган қўшиқнинг видеоклип ҳам бугун сайтимиз орқали эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олинган видеода бир неча машҳур ижодкорларни учратишимиз мумкин. Қизиғи шундаки, улар ноодатий тарздаги образларни яратишган. Шоҳруҳхон, Жавлон Шодмонов, Шукрулло Исроилов, "Уммон" гуруҳи йигитларининг кексалик вақтини тасаввур қила оласизми? буни ўз кўзингиз билан кўришингиз ҳам мумкин. марҳамат томоша қилинг ва кайфиятингизни кўтаринг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol