Жайрона "Унутолмадим" премьера

Сана: 29.12.2014 3532

Шоу бизнес оламига шаҳдам қадамлар билан кириб келаётган истеъдодли хонанда Жайрона изланишда давом этмоқда. Кўпчиликнинг севимли ижодкорлари Сарвар ва Комилнинг продюсерлик лойиҳаси ҳисобланган Жайрона ўз ижодини “БеноМедиа” студиясида давом эттирмоқда.

Бугунги "Ўзбегим таронаси" радиосининг премьера лойиҳасида тақдим этилган “Унутолмадим” таронасининг сўзи Комил Фозиловга тегишли бўлса, мусиқаси ва аранжировка муаллифи Сарвар Азимовдир. 

Бугунги кунда хонанда билан ҳамнафас бўлиб фаолият олиб бораётган продюсери  Баҳрул Қурбонов мазкур қўшиқ тингловчиларга манзур келиб уларнинг қалбидан жой олишига ишончимиз комил демоқда.

Яхши ниятлар билан тақдим этилаётган тарона учун яқин кунларда видеоклип ҳам тасвирга олинади. Вақти келса бу ҳақда яна батафсил ёритамиз. Ҳозир эса сайтимиздан ўрин олган Жайрона ижросидаги "Унутолмадим" таронасини тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol