iwow.tv ваъда қилган янги йил кечасини томоша қилиш фурсати етди

Сана: 29.12.2014 2525

Мамлакатимизда интернет тизимида эфирга узатилувчи iwow.tv канали Янги йил учун қизиқарли лойиҳани амалга оширгани ҳақида маълум қилгандик. Бугун бу дастур тайёр ҳолга келиб, канал дастурига жойлаштирилди. 

Шу вақтгача етарлича мухлис орттиришга эришган онлайн портал аъзолари яқинда Янги йил учун шоу дастур суратга олишганди. 

 Эстрадамизнинг кўплаб юлдузлари иштирок этган мазкур лойиҳада санъаткорларни ёрқин образларда ва байрамга мос тарзда кўришингиз мумкин. 

iwow.tv онлайн канал вакиллари яқин кунларда яна бир катта лойиҳа устида иш олиб боришаётгани ҳақида маълум қилишди. Бу лойиҳа бўйича ҳамкорлар билан келишув амалга ошиши билан сизга албатта, маълум қиламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol