"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

Сана: 27.12.2014 9670 қайноқ

26-декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида санъат олами вакиллари учун муҳим ҳисобланган "Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди. 

Аввало маросимнинг ташкилий ишлари доимгидек аъло даражада эканлигини таъкидлаш зарур. Муҳташам саройнинг кириш қисмига қизил гилам ёзилган бўлиб, концерт иштирокчилари ана шу йўлак орқали тантанали равишда кириб келишди. Тадбир бошида маҳоратли ва профессионал дикторлар Абдумўмин Ўтбосаров ва Дилдора Рустамова бошловчилик вазифасини бажаришди ва улар кечани очиқ дея эълон қилишди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Концерт бошида Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Маҳмуд Намозов, Муниса Ризаева, Зиёда, Дилсўз ва бошқа санъаткорлар биргаликда "Эътироф" мадҳиясини куйлашди. Бу эса йиғилганлар ҳаяжонини янада оширди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Ана шудан кейин бошловчилик вазифаси Озодбек Назарбеков ва мафтункор Шаҳзодага ўтди. Катта олқишлар билан илк номинация ғолиби аниқланди. "Йилнинг энг яхши спектакли" йўналишида ғолибга статуэткани топшириш учун саҳнага Абдураим Абдуваҳобов ва Гавҳар Зокирова таклиф этилди. Ҳаяжон билан конверт очиларкан, ғолиблик Сурхондарё виояти мусиқали драма театрининг "Ойдин" спектаклига насиб этди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Кеча давом этаркан кетма-кет "Йилнинг энг яхши театр актёри ва актрисаси" номлари аниқланиб Саида Раметова ва Беҳзод Муҳаммадкаримов саҳнада туриб ғолиб исмини ошкор қилишди ва олқишлар билан "Йилнинг энг яхши театр актрисаси" Лола Элтоева ва "Йилнинг энг яхши театр актёри" Умирбай Қосимбетовлар ғолиб дея топилди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Ғолиблар тақдирлангач, устоз санъаткорлардан ҳисобланган Ғуломжон Ёқубов ва Насиба Абдуллаева "Умр ўтар" қўшиғини дут тарзида ижро этиб, улардан сўнг саҳнани яна Озодбек Назарбеков ва Шаҳзода эгаллаб, "Интизорим" номли дуэтни маромига етказиб куйлашди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Кейинги бошловчилик вазифаси Риҳситилла Абдуллаев ва Райҳон Уласеновага топширилди. "Йилнинг энг яхши фильми" номинацияси ғолибини Шуҳрат Аббосов маълум қилди. Ўзбекистондаги илк блокбастер картина ҳисобланган "Геолог. Ўлимдан кучли" фильми айнан ушбу йўналиш ғолибига айланди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

 "Энг яхши актёр ва актриса" аниқланиши учун Рустам Саъдуллаев ва Дилноза Кубаева Мирза Азизовни мазкур йўналишда ғолиб дея эълон қилган бўлсалар, Нигора Каримбоева ва Учқун Тиллаев Асал Шодиевани мукофот билан қутлашди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Бошловчилик минбарини Сардор Раҳимхон ва Муниса Ризаева  эгаллашди. "Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши"ни аниқлаш учун саҳнага Рустамбек Худойберганов таклиф этилиб Жонишбек Қуттимуродовни ғолиб дея эълон қилди. "Энг моҳир ҳунарманд" сифатида Одилбек Матчонов эътироф этилди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

"Йилнинг энг яхши рассоми"ни Акмал Нур ва Мадина Мумтоз аниқлаб бу йўналишда Валерий Енин ғолибликка эришди. 

Ана шу блокда Сардор Раҳимхоннинг "Маликам энди қара" қўшиғи трио тарзида, яъни Асал Шодиева ҳамда Жаҳонгир Позилжонов билан ҳамкорликда ижро қилиниб меҳмонарга кўтаринкилик баҳш этилди. Райҳон ва Улуғбек Раҳматуллаев "Ўқилмаган китоб" дуэтини куйлашди.

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Дилноза Кубаева ва яна Озодбек Назарбеков бошловчиликни давом эттиришди. Алишер Файз "Райҳон сенга уйланаман 2" таронасини ижро этаркан кутилмаган, ҳазиломуз рақсида эса Йигитали намоён бўлди. Бу чиқиш йиғилганларнинг кайфиятини янада кўтарди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Нилуфар Сотиболдиева ва Мирзараҳим Тўхтасинов бошловчилик минбарини эгаллаб, спорт йўналишидаги ғолибларни аниқлашди. "Спорт маликаси" номинациясида ғолиблик Осиё ўйинлари чемпиони гимнастикачи Жамила Раҳматовага насиб этди. Бегзод Абдураҳмонов энг яхши спортчи дея топилди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматов ва Ўзбекистон Республикаси Маъданият ва Спорт ишлари вазири ўринбосари Мурод Алиев "Энг яхши ҳакам" дея Александр Кимни қутлашди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Йилнинг энг матонатли спортчиси" йўналишида ғолиблик Миран Сахатовга насиб этди. Шундан сўнг саҳнага бир неча эстрадамиз вакиллари таклиф этилиб, улар ўзлариниг дуэтлари билан иштирок этишди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф хотира" йўналишида марҳум Мирзоҳид Раҳимов эътироф этилиб, мукофот рафиқасига топширилди. 

РАДИО ВА ТЕЛЕ ЙЎНАЛИШДА ҒОЛИБЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ: 

"Йилнинг энг яхши радиожурналисти" "Тошкент" телерадиосидан Дилдора Мардиева;

"Йилнинг энг яхши телерадио бошловчиси" "Ўзбекистон" радиоканалидан Шунқор Чориев;

"Энг яхши радиолойиҳа" ЎзЭОАВМАнинг "Кун тафсилоти" лойиҳаси; 

"Энг яхши телелойиҳа" "Ёшлар" телерадиоканали "Имкон шоу" дастури.

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

Концерт давомида Шоҳруҳхон ва Муниса Ризаева "Сен менга керагим" дуэти билан, истеъдодли хонанда Нилуфар "Ёмғир" таронаси билан иштирок этди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

Зиёда ва "Ориат Доно" радиоси бошловчиси Акмал Мирзо бошловчилик минбарига чиқишди. "Энг яхши балетмейстер" номинациясида ғолиблик Рушана Султоновага насиб этган бўлса, "Йилнинг энг яхши раққосаси" йўналишида бугунги кунда қатор клиплар орқали кўпчиликка таниш бўлган Шодиёра Омонова ғолиб деб топилди.

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

Шундан сўнг, яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

"Йилнинг энг яхши бастакори" Мусохон Нурматов

"Йилнинг энг яхши анъанавий ижрочиси"  Илёс Арабов

"Йилнинг энг фаол гуруҳи" "Шарқ" вокал чолғу ансамбли. Бу гуруҳ бу йилда кўплаб чет эл сафарларида бўлиб, ўзбек маданиятини ва санъатини кенг тарғиб этишда ўз ҳиссасини қўшди. 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари

Кетма кет "Йилнинг энг яхши аёл ва эркак хонандаси" аниқланди. Бу йўналишда ғолиблик Муниса Ризаева ҳамда Улуғбек Раҳматуллаевга насиб этиб, уларнинг қувончи чексиз бўлди.

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Ана шундай кўтаринки кайфиятда якунланган тақдимот маросими сўнггида барча хонандалар "Ватан" қўшиғини ижро этдилар.

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

"Эътироф-2014" тақдирлаш маросими тафсилотлари 

Ўз навбатида сайтимиз номидан барча ғолибларни муборакбод этамиз! 

(Фотосуратар муаллифи Азамат Файзуллаев)

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol