Акбар 10 йилликка туҳфалари бисёр

Сана: 26.12.2014 2968 қайноқ

Ижодини бошлаганига бу йил 10 йил тўлган "Садо" ансамбли келгуси йилнинг февраль ойида навбатдаги янги альбомини мухлисларига тақдим этади. 

Айни дамда янги қўшиқлар ва видеоклиплар яратиш билан банд бўлган гуруҳ аъзоари қизғин ижод билан банд. Қолаверса, янги йил тадбирлари-ю, байрам кечаларида ўз иштироки билан мухлисларига қувонч улашаётган Акбар бугун янги қўшиғини "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали кенг омма ҳукмига ҳавола этди. 

Акбар 10 йилликка туҳфалари бисёр

Премьера қилинган янги тарона "Бойликда" деб номланган бўлиб, миллий оҳангларга йўғрилган ва шўх, самимий тилакларга бой қўшиқ, десак адашмаган бўламиз. Радиотингловчиларга янги йилга муносиб совға тариқасида тақдим этилган мазкур тарона манзур келгани улар томонидан билдирилган фикрлардан маълум. 

Акбар 10 йилликка туҳфалари бисёр

"Бойликда" таронасининг мусиқасини Наил Шеймардонов басталаган бўлиб, Ринат Абубакиров мусиқий сайқал берган. Қўшиқ матни эса Гулбаҳор Мўминова қаламига мансуб. 

Акбар 10 йилликка туҳфалари бисёр

Акбарнинг айтишича, 2015 йил "Садо" ансамблининг ўн йиллик ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Қаерда ва айнан қачон экани хозирча сир тутилмоқда. Сиз ҳам премьера этилган "Бойликда" номли таронани тингланг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol