"ЭлДиДо" гуруҳидан янги премьера

Сана: 26.12.2014 3835 қайноқ

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосида янги қўшиқ премьераси бўлиб ўтди. "Эътироф-2013" мукофоти совриндорлари бўлган "ЭлДиДо" гуруҳи вакиллари томонидан тақдим этилган янги тарона илк бора тингловчиларга ҳавола этилди. 

Шу ўринда айтиш керакки, "ЭлДиДо" гуруҳи йигитлари бугунги кунда янги қўшиқлар яратиш ва уларга қизиқарли ва сермазмун видеоклиплар тайёрлашда фаолдирлар. Ана шундай ижод намуналаридан бири бугун мухлисларга тақдим этилди. 

"ЭлДиДо" гуруҳидан янги премьера

"Жоним" дея аталган таронанинг матн ва мусиқа муаллифи Ҳусан Каримовдир, аранжировка эса Дониёр Агзамов томонидан тайёрланган. 

"ЭлДиДо" гуруҳидан янги премьера

Қўшиқ премьерасидан сўнг, "Ўзбегим Таронаси" радиоси тингловчиларнинг телефон қўнғироқлари ва йўлланган СМС хабарларидаги самимий муносабат таронанинг дилга яқин ва ранг-баранг туйғуларни акс эттирувчи ижод намунаси эканлигидан далолатдир. 

"ЭлДиДо" гуруҳидан янги премьера

 

"ЭлДиДо" гуруҳидан яна бир янгилик. айни кунда гуруҳ аъзолари инглиз тилида янги қўшиқ яратишмоқда. Тез кунда тайёр бўлажак тарона ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз. Хозир эса бугун премьера қилинган "Жоним" қўшиғини тинглаб, баҳра олинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol