Сарвар ва Комилдан фильм трейлери

Сана: 13.01.2014 4969

Яқиндагина ижодкорлар ўзларини актёрликда ҳам синаб кўриб, фильмда бош ролларини ижро этаётганликларини айтиб ўтган эдик.

Сарвар Азимов ғояси, Комил Фозил ва Акром Шаҳназаров сценарийси асосида суратга олинган “Юрак йиғлар” ишчи номини олган фильмнинг  трейлерини ҳозироқ биринчилардан бўлиб сайтимизда томоша қилишингиз мумкин. Фильм оператори Бегзод Пўлатов, продюссерлари Миршод ва Хуршид Ражабовлар. Бош ролларни Сарвар, Комил, Зарина Низомиддинова, Бахрул Қурбоновлар ижро этганлар.

"Action Films", "Shoxona Creative Group" va "Tarona Records" ҳамкорлигида суратга олинган мазкур фильмга тайёргарчилик ва тасвирга олиш жараёни олти ой давом этди. Фильм қай даражада маҳорат билан тасвирга олинган, актёрлар роль ижро этишни уддалай олганми, сценарий юраклардан жой олиши мумкинми? Трейлерни томоша қилгач, барча саволларингизга жавоб оласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol