"Айём" вокал чолғу ансамбли янги тарона тақдим этди

Сана: 23.12.2014 3340 қайноқ

"Ўзбегим Таронаси" радиосида яратилаётган қўшиқлар кетма-кет тақдим этилишидан хабарингиз бор. Одатга кўра, бугун ҳам тингловчиларга янги ижод намунаси туҳфа этилди. 

"Айём" гуруҳи бугунги кунда кўплаб тадбирларда ўзининг шўх ва рақсбоп тароналари билан иштирок этиб келади. Бугун эса ФМ 101.00 тўлқини орқали ана шундай кўнгилга яқин қўшиқ тақдим этилмоқда.

"Вой-дода" дея номланган қўшиқ яратилишида ансамбль маҳоратли ижодкор Элдор Қаюмов билан ҳамкорлик қилди. "Айём" вокал чолғу ансамблида Равшан Мирзаев солист сифатида фаолият олиб боради. Қўшиқ "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилгач, тингловчиларнинг холис фикрлари қаьул қилинди. Кўпчиликка таронанинг оҳангги маъқул келганини уларнинг фикрларидан билиш мумкин эди. Шунингдек, гуруҳ ижодига омад тилаган тингловчилар кейинги ижод намуналарини ҳам кутиб қолишларини билдиришди. 

Яна бир маълумот, яқинда ансамбль яна бир тарона учун видеоклип суратга олдирди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol