ШУҲРАТ ҚАЮМОВДАН ЯНГИ ЙИЛГА МАХСУС СОВҒА...

Сана: 22.12.2014 2890

Яқиндагина муҳташам “Истиқлол” санъат саройида тўлиқ жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, жонли ижро устаси Шуҳрат Қаюмов яна ижод билан банд. Хонанда бу йил мухлислари учун ажойиб сюрпиз тайёрламоқда. Бу қандай янгилик эканлиги билан қизиқаётган мухлислар кўп бўлиши табиий. Аммо буни хонанда ҳозирча сир сақлашни лозим топган.

Хонанда билан боғланганимизда -“Бу менинг ижодимда ҳам яхшигина янгилик бўлди. Сабаби ҳали бу йўналиш ва мазмунда деярли ижод қилмаганман. Лекин бир нарсани ошкор этишим мумкин, бу лойиҳа ижодий ташкилотлардан бири томонидан менга таклиф этилган эди. Аммо ҳозирча ҳаммаси сирлигича қолишини истайман. Фақат гап нима ҳақида кетаётганини мухлисларимиз янги йил кечаси соат роппа роса 00:00 да бонг урганда билишлари мумкин”, дея қисқача изоҳ берди. 

Қолаверса, хонанда бу билан чегараланиб қолгани йўқ янги тароналар устида ҳам ишламоқда. Янги йилнинг биринчи ойидаёқ мухлислари учун туҳфа сифатида хонанданинг “Табибим” номли концерт альбоми сотувга чиқади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol