Октябрь-ноябрь ойларининг энг яхши клиплар ТОП-5 талиги

Сана: 19.12.2014 1222

Сайтимиз октябрь-ноябрь ойларида кўплаб томошабинларнинг эътиборини қозонган клиплар ТОП-5 талигини тақдим этади. Бу рейтингни тузишда YouTube видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоларнинг томоша қилинганлар сони инобатга олинган. 

Рўйхатимизнинг 5-ўрни "Бажалар" гуруҳига насиб этди. Жаҳонгир Позилжоновнинг хазиломуз тарзда яратилган "Бақалоқ" клипи 7-ноябрда томошабинларга тақдим этилган бўлса, шу кунгача бу видео 85 мингдан ортиқ маротаба томоша қилинган. 

4-поғона Отабек Муталхўжаевга насиб этди. Ўткир сюжетга эга "Онамни йиғлатманглар" видеоклипи яралишида кўплаб маҳоратли ижодкорларнинг меғнати синггани ҳақида хабар бергандик. Видео 26-октябрда илк марта намойиш этилиб, 96 мингдан ортиқ мухлис томоша қилишга улгурган. 

Рейтингимизнинг 3-ўрнидан ўзига хос йўналишда ижод қилувчи Сардор Мамадалиев жой олди. Унинг "Дўстим" клипи 13-октябрда мухлисларга тақдим этилиб, 97 мингдан ортиқ томошабин эътиборини тортган. 

2-ўриндан саундтрек тарона ўрин олди. Латофатли Лоланинг ишчи номи "Фарҳод ва Ширин" бўлган фильми учун махсус яратган шу номдаги қўшиққа ишланган видео 29-октябрда мухлислар эътиборига ҳавола этилган. Бу клип 105 мингдан зиёд томошабиннинг қизиқишига сабаб бўлган. 

Рейтингимизнинг олий ўрни Улуғбек Раҳматуллаевга насиб этди. Қизиқарли сюжетга эга "Таксида" ёки "Тошкентда ёмғир ёғар" номли клипи энг кўп томошабинни ўзига жалб эта олди. 30-октябрь куни илк марта намойиш этилган видеодан қисқа фурсат ичида 162 мингдан ортиқ мухлис баҳраманд бўлган. 

Сайтимизни мунтазам кузатиб борсангиз, ҳар ой учун клиплар рейтингини тақдим этиб борамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol