Манзурадан янги хит тарона

Сана: 19.12.2014 3692 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Манзура бугун  янги ижод намунасини мухлислари эътиборига ҳавола этди. FM 101.0 тўлқини орқали янграган янги тарона “Борсан” деz номланган бўлиб, Манзуранинг аввалги қўшиқлари каби хит даражасига кўтарилиши кутилмоқда.

“Борсан” номли янги қўшиқнинг матн муаллифи Бобур Умаров бўлиб, мусиқасини эса Манзуранинг ўзи яратган, аранжировка эса Роберт Мирзоянга тегишли.

“Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчиларига манзур бўлган янги қўшиқ учун видеоклип суратга олинадими, деган саволимизга хонанда, ҳозирча бу ҳақда бирор тўхтамга келмаганини айтиб ўтди.

Янги таронани сиз ҳам тинглаб, ўз фикрларингизни билдиринг. Балки у сизнинг севимли қўшиқларингиз қаторидан жой олар.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol