Хуршид Арслоновнинг эстрада оламидаги илк қадами

Сана: 19.12.2014 3310 қайноқ

Бугун ўзбек шоу бизнес оламига энди кириб келаётган Хуршид Арслоновнинг илк ижод намунасини сайтимиз орқали қарши олинг! Маҳоратли ёш истеъдод вакилининг биринчи қўшиғи "Куз ёмғири" дея аталади. 

Кўпчиликнинг севимли фасли ҳисобланган куз фаслининг таровати ва армонли ёмғирини тараннум этувчи тарона хонанданинг илк қўшиғи бўлишига қарамасдан, йўналиш жиҳатдан ажралиб туради. 

Хуршид Арслоновнинг эстрада оламидаги илк қадами

Бу қўшиқни ёзишда хонандага Фарҳод Мақсудов ёрдам берган. Таронанинг сўзи ва мусиқаси айнан шу ижодкорга тегишли. Бу қўшиқ илк марта "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилди. Тингловчиларнинг ижобитй фикрлари билдирилган тарона кейинчалик оммалашишига тилакдошмиз. 

Хуршид Арслоновнинг эстрада оламидаги илк қадами

Бугун шунингдек, Хуршид Арслоновнинг " Куз ёмғири" номли илк таронасига ишланган видеоклипни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Хуршид Арслоновнинг эстрада оламидаги илк қадами

Ўзига хос трек ва сюжет йўналишидаги клипни Воҳиджон Ражабов тасвирга олган. Клипда армонли муҳаббатнинг куз хазони каби кўнгилни ғаш қилиши тасвирланган бўлиб, видеода бош қаҳрамон образида Шаҳзода Матчоновани ҳам кўришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol