"Садо" ансамбли янги ғоялари билан

Сана: 19.12.2014 2882

Янги альбом устида ишлаётган ''Садо'' ансамбли маълум бўлишича, келгуси йилнинг февраль ойида уни мухлисларига тақдим этади.

Айни кунда альбомдан жой оладиган тароналардан бирига видеоклип яратиш мақсадида янги ғоялар билан банд бўлган ансамбль солисти Акбар шундай дейди:

- Ижодимни бошлаган давримда янги қўшиқ тайёр бўлиши билан унга клип суратга олдиришга шошардим. Илк альбомимиздаги деярли барча тароналар, жумладан, ''16-Қўшиқ'', "Апельсин шарбати'', ''Бахтли бўламан'', "Эсла'' каби қўшиқларимиз учун видеоклиплар яратилган. Бугунги кунда эса бундай имконият учун вақт етмай қоляпти. Шунинг учун ҳам, бир нечта қўшиқ яратиб, сўнгра ансамблимиз жамоаси билан  маслаҳатлашган ҳолда энг манзур бўлган тароналардан бир-иккитасига видеоклип суратга олдирадиган бўлдик. 

"Садо" ансамбли янги ғоялари билан

 "Садо" ансамбли янги ғоялари билан

Яна бир янгилик, келгуси йил ''Садо'' ансамблининг юбилейи тантанали равишда нишонланар экан. Аслида ижодини бошлаганига бу йил 10 йил тўлган бўлса-да, айрим сабаблар билан кейинги йилга қолдирилган катта тадбирга ҳозирданок тайёргарлик кўрилмоқда. Доимий ижодий ҳамкори шоир Иброҳим Жиянов билан ишлаётган Акбар мухлислари учун кутилмаган туҳфа тайёрлаётганини ошкор этди.

Совға нима бўлиши мумкин? Хозирча бизга ҳам аён эмас. ''Садо'' ансамблидан кутилаётган туҳфани, янги қўшиқлар ва навбатдаги альбом такдимотини кутамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol