Санъат оламига қайтган Дилноза Исмияминова нималар билан банд

Сана: 19.12.2014 4309

Ижоддан йироқлашган аксарият санъаткорлар қайта ижодини бошлайдиган вақт келган кўринади. Сўнгги пайтда айрим муаммолар сабаб ижоддан чекинган хонандалар яна янги қўшиқлари билан мухлисларини қувонтиришмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова ҳам санъат оламида кўринмай қолганди. Аммо, айни дамда қизғин ижод билан банд бўлган хонанда кетма-кет янги қўшиқ ва видеоклиплар яратиш билан овора.

 Санъат оламига қайтган Дилноза Исмияминова нималар билан банд

 Яқиндагина Бунёдбек Саидов ҳамда Дилноза Исмияминова биргаликда ижро этган дуэт “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилганди. Дилшод Аҳмадшоҳ сўзи ва мусиқаси билан яратилган “Боғ айланай” номли янги қўшиқ учун Аҳлиёр Азимов мусиқий сайқал берган.

Дилнозанинг айтишича, бу таронанинг тайёрланганига бир йилдан ортиқ вақт ўтган. “Ошиқ бола”, “Ноз қиламан” каби хит тароналари муаллифи бўлмиш Дилшод Аҳмадшоҳ “Боғ айланай” таронасини айнан Дилноза учун яратган ва вақти соати етиб уни хонандага тақдим этган. Айни вақтда “Боғ айланай” учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Тез кунда янги клипни қарши оласиз, ўтказиб юборманг.   

  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol