"Уммон" ва Самандарни, Алишер Рўзметов ва Дилдора Ниёзовани нима боғлайди...

Сана: 18.12.2014 3625 қайноқ

Интиқиб кутилган янги йил байрами янги қувонч, янги шодликлар билан ташриф буюради. Шоу-бизнес вакиллари ҳам янгидан-янги лойиҳалари билан мухлисларига хушнудлик бағишлаш илинжида бўлишлари сир эмас. Шу кунларда деярли барча санъаткорлар турли кўрсатув ва дастурлар учун тасвирга олиш жараёнларида иштрок этишмоқда.

Яқинда ўз иш фаолиятини бошлаган  MY5 телеканали ҳам янги йил байрамига аталган янги лойиҳаларига турли хонандаларни таклиф этиб, байрамга муносиб тарзда тайёрланаётган дастурлар учун хонандалар билан бирга ишлашмоқда. Санъаткорлар ўзларининг хит даражасига кўтарилган ва мухлислар қалбини забт этган тароналарини бошқа хонандалар билан бирга дуэт тарзда ижро этишмоқда экан.

 

Масалан: ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири “Уммон” гуруҳи йигитлари Самандар Ҳамроқулов билан бирга “Севги фазоси” қўшиғини ижро этишган бўлса, севимли санъаткорлардан Алишер Рўзиметов ҳамда Дилдора Ниёзова “Оғалара ишонма” номли таронани бирга куйлашган.

 

Булар қаторидаги яна кўплаб эстрадамизнинг юлдузлари байрам дастури учун ўз мухлислари учун кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўйишган. Айни дамда тасвирга олиш ишлари давом этмоқда. Санъат оламида ижод қилаётган барча хонандалардан байрам кечасида ҳақиқий байрамона туҳфаларни томоша қиласиз.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol