Октябрь-ноябрь ойларида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП-5 талиги

Сана: 18.12.2014 1724

Сайтимиз узлуксиз равишда ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилаётган ва кўплаб томошабинларнинг назарига тушган фильмларнинг рейтингини тузиб келади. 

Бугун ҳам октябрь-ноябрь ойларида Тошкент шаҳри кинотеатрларида энг кўп томошабин йиққан кинофильмлар ТОП-5 талигини эътиборингизга ҳавола этамиз. Эслатиб ўтиш жоиз, рейтингни тузишда пойтахтимиз кинотеатрларида сотилган чипталар маълумотлари асосида тузилган. 

Рўйхатимизнинг 5-поғонасини мусиқали картина ҳисобланган "Катта ховли" фильми эгаллади. Ҳақиқий ўзбекона қадриятлар ва миллийлигимиз акс этган фильм ана шу давр мобайнида деярли 10 минг нафар томошабин эътиборида бўлган. Кўплаб санъаткорларимиз иштирокидаги фильмни ҳали томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, кинотеатрларга ташриф буюришингиз мумкин. 

4-ўрин "Ёмғир остида" номли картинага насиб этди. Қудратилла Дадажонов режиссёрлигидаги картининг бош мавзуси ишончдир. Бош қаҳрамонларни Юлдуз Ражабова ва Дониёр Ҳафизов гавдалантирган бу фильм 16 мингдан ортиқ томошабинга ҳавола этилган. 

Октябрь-ноябрь ойларида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП-5 талиги

Рейтингимизнинг қоқ ўртаси бўлган 3-ўриндан "ФМ севги" картинаси жой олди. Рустам Саъдиев режиссёрлигидаги мелодраммада бош ролларни Йигитали Мамажонов ва Юлдуз Ражабова талқин этишган. Бу фильм 20 мингдан ортиқ томошабин тўплашга эришган.

Октябрь-ноябрь ойларида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП-5 талиги

2-поғонадан "Салом группадагилар" фильми ўрин олди. Жасур Кенжаев, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Адиз Ражабов каби маҳоратли актёрлар жамоаси ишланган картинадан 24 мингдан ортиқ кино ихлосмандлари баҳраманд бўлишган. 

Октябрь-ноябрь ойларида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП-5 талиги

Ва ниҳоят, 1-ўрин! Олий поғона комедия жанридаги фильмга насиб этди. Жавлон Шодмоновнинг "Яна бошланди" картинаси октябрь ойида ҳам, нгоябрь ойида ҳам кетма-кет етакчи ўринни забт этган фильмдир. Кинода бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Шукрулло Исроилов талқин этишган. Комедиядан 2 ой давомида 50 минг нафар томошабин баҳраманд бўлган.  

Сайтимизни кузатиб боросангиз, январь ойида 2014-йилнинг энг кўп томошабин тўплаган картиналар рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol