Байрамга байрамона туҳфа Лола Аҳмедовадан тез кунда...

Сана: 17.12.2014 3492

Тез кунда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова ижросида янги, мутлақо ўзгача йўналишда ва кутилмаган мавзуда яратилаётган қўшиқ премьерасини биринчилардан бўлиб "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали қарши оласиз.

Мазкур тарона айнан янги йил арафасида премьера этилиши бежизга эмас, чунки янги қўшиқ байрамона рухда, болаларга хос жўшқинлик билан куйланиб, эшитган тингловчини кайфиятини кўтариши аниқ. 

 “Супер Марио” деб номланган таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли бўлиб, аранжировка устаси Ботир Алиев. Антиқа ном билан номланган бу композиция тингловчиларни болалик хотираларини ёдга солиб, завқ бағишлай олади, десак адашмаган бўламиз. Сабаби турли мультқаҳрамонлар номи иштрок этган бу тарона шўх, замонавий ва рақсга чорловчи руҳда яратилган.

Лола Аҳмедова томонидан янги йилга муносиб туҳфа сифатида тақдим этиладиган “Супер Марио” тез кунда диққатингизга ҳавола этилади. Ўтказиб юборманг.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol