"Жоним юр" Уммон гурухи йигитлари бу сўзларни кимга қарата айтмоқдалар...

Сана: 16.12.2014 4447 қайноқ

Ёшларнинг севимли гуруҳи, тинмай ижод қилиб ёшлар ҳаётини акс эттирувчи тароналари ва уларга ишланган видеоклиплари билан мухлислари қалбидан жой олган “Уммон” гуруҳидан янги клип премьерасини қарши олинг.

“Уммон” гуруҳи аъзолари истеъдодли ёшлардан ташкил топгани ҳеч кимга сир эмас. Гуруҳнинг асосий тароналари матн ва мусиқа муаллифи айнан Зоҳид Рисқиев экани бунинг яққол далилидир.

Мазкур клип ҳам олдингилари каби мухлислари учун кутилмаган туҳфа бўлишини истаган йигитлар яна янги тароналар устида ишлашмоқда.

Айни дамда диққатингизга ҳавола этилган “Жоним юр” қўшиғи учун яратилган видеоклип режиссёр Рауф Набиев томонидан суратга олинган.

Марҳамат томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol