Шаҳзода ва Dj Piligrim янги йилга катта сюрприз тайёрлашмоқда

Сана: 15.12.2014 7584

Шаҳзода ва Dj Piligrim янги йилга янги сюрприз тайёрлашмоқда. Улар қандай кутилмаган туҳфа тайёрлаётган бўлишлари мумкин? Бу саволнинг жавоби кўпчиликни қизиқтириши табиий...

Биз ҳам Instagram ижтимоий тармоғи орқали кенг тарқалган турли тахминларга ойдинлик киритишга қарор қилдик. Шаҳзода ва Dj Piligrim биргаликда суратга тушган фотосурат остида тез кунда мухлисларни ажойиб янгилик кутаётгани ҳақида маълумотлар келтирилган. Гап шундаки, Dj Piligrim ҳамда Шаҳзода янги йил байрами учун ҳақиқий сюрприз тайёрлаган экан. Бу эса мўжизавий байрам ҳисобланган Янги йил учун ҳар иккала ижодкордан муносиб байрам туҳфаси бўлади.

 

Шаҳзода ҳамда Dj Piligrim биргаликда дуэт тарона куйламоқдалар, бу икки нафар профессионал ижодкорлар учун йўналиш ва услуб жиҳатдан янгилик бўлиши аниқ. Нега айнан икки хонанда ўзаро дуэт куйлашга қарор қилди? Қўшиқни ким танлади? Ўзаро ҳамкорлик давом этадими йўқми? Ана шу каби кўплаб мухлисларни қизиқтирган саволларга тез кунда аниқлик киритамиз ва албатта сизга етказамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol