Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

Сана: 12.12.2014 5169 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси, дилга яқин қўшиқлари билан кўплаб юракларни забт этган, самимийлик ва камтарликда ҳам намуна бўла оладиган хонандамиз Шаҳзода тез кунда мухлисларини янги туҳфа билан хушнуд этиш истагида. 

Хабарингиз бор, яқинда "Узбегим таронаси" радиоси орқали тингловчиларга тақдим этилган "Айриламиз" таронаси учун видеоклип суратга олиш ишлари бошланганди. Бир неча кун давомида клипнинг сюжет қисми тасвирга олинди. Ёш актёрлар жамоаси иштирок этган видеонинг ғоя муаллифлари серқирра ижодкорлар - Сарвар ва Комил ҳисобланади. Айнан улар "Айриламиз" номли армонли қўшиқнинг муаллифлари ҳамдир. 

Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

Кутилмаган ечим билан якунланадиган сценарий асосида яратилаётган клипнинг трек қисми бугун суратга олинди. Шаҳзода либос танлашда қулайлик билан бирга жаҳон мода оламидаги энг сўнгги янгиликлардан фойдаланиши сир эмас. Шу сабаб аксарият мухлислар унинг ҳар бир чиқишини, клипини кузатиб боришади. Бу сафар ҳам Шаҳзода ўзига хос нафис дид ила романтик кайфият баҳш этувчи кўринишни танлади. 

Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

Кумуш қишнинг зийнати акс этувчи бу образ кўплаб мухлисларга ҳам маъқул келиши аниқ. Суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

Клип эса мухлислар учун янгилик бўлишига шубҳаланмаса ҳам бўлади. Видеонинг сюжети ҳақидаги аниқ маълумотларни тез кунда сайтимиз орқали қарши оласиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

 Шаҳзода янги йил учун янги туҳфа тайёрламоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol