Зоирбекдан мухлислари учун туҳфа

Сана: 12.12.2014 1304

Ўзига хос видеоклиплари билан кўпчиликнинг кўнглидан жой олиб улгурган ёш хонанда Зоирбек бугун ижодидаги энг янги тарона ва унга ишланган видеоклипини ўз мухлисларига ҳушнуд этмоқда. FM 101.0 тўлқинида Зоирбек ижросидаги “Ёр айла” номли янги қўшиғи премьера бўлиши билан сайтимиз орқали унга яратилган клип эътиборингизга ҳавола этилди.

“Ёр айла” номли таронанинг матни, мусиқаси ва аранжировкаси Сиёвуш Рамазоновга тегишли бўлиб, қалбга яқин оҳангларни ўзида жо этган.

Янги қўшиқ учун клипмейкер Рауф Набиев ажойиб видеоклип суратга олган. Графикадан кенг фойдаланган ҳолда яратилган клип ноанъанавий кадрлардан иборат бўлиб, тасвирга олиш ишларидан ташқари график ишлов бериш учун икки ойга яқин вақт сарфланган. 

Айтганча, Зоирбекнинг мухлислари учун яна бир янгиликни айтиб ўтишимиз лозим. Айни вақтда хонанданинг шаҳсий сайти ишга тушди. zoirbek.uz сайти орқали Зоирбек ижодидаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин бўлади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol