Ёш ва умидли хонанда Зафира муҳлислар эътиборига тушмоқда

Сана: 11.12.2014 3545 қайноқ

Санъат оламига қадам қўйганига кўп бўлмаган бўлса-да, ўзининг истеъдоди билан эл назарига тушаётган хонанда Зафира, бирин-кетин янги қўшиқлар яратиб, тинмай ижод қилмоқда. Мухлислар эътиборига тушиш осон эмаслигини ҳис этган ҳонанда қўшиқлар яратишда ноанъанавий мавзуларни танламоқда.

 

Мисол учун, қизларнинг кам учрайдиган исмлари ҳақида куйлаётган эркак хонандаларга жавобан йигитларнинг ноёб исмлари ҳақида қўшиқлар яратди. Бундан ташқари яқинда тайёр бўлган “Ноз қилади” номли таронанинг мавзуси ҳам ўзгача бўлиб, айрим вақтларда арзимаган гапга аразлайдиган йигитларга нисбатан куйланган экан. Истеъдодли ҳонанда Зафира, оз фурсат ичида бир қатор тароналар яратган, улардан “Ҳайдар ака”, “Моможон” каби қўшиқлари радиотўлқинлар орқали янграмоқда.

 

Бугун сайтимиз ва YouTube даги rizanova.uz канали орқали Зафиранинг “Ёмонман” таронасига ишланган клипи эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Мазкур таронанинг сўзи Фазлиддин Раҳмоновга тегишли бўлиб, мусиқа ва аранжировкасини Жасур Кенжаев амалга оширган.

 

Яқинда Зафира бошқа тароналардан фарқли равишда сокин мусиқали “Суянгим келди” номли янги қўшиқ яратди. Мусиқа борасида доимий ижодий хамкорлари Жасур Кенжаев ҳамда Фазлиддин Раҳмонов билан ижод қилаётган Зафира клип яратиш борасида Темур Примқулов билан маслаҳатлашган ҳолда ишламоқда.

 

Тез кунда Зафиранинг “Суянгим келди” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклип “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера этилади, кузатиб боринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol