Баҳром Назаров шўҳ оҳангдаги қўшиқ яратди

Сана: 10.12.2014 3523

Ўзининг овози билан кўплаб муҳлислар қалбидан жой олган Баҳром Назаров янги қўшиқлар яратишдан тинмаяпди. Қўшиқлари мавзуси жиҳатдан ҳам бошқалардан ажралиб турувчи бу хонанда бугун шўҳ таронани тақдим қилди.

"Пари" номини олган қўшиқ гўзал ва латофатли қизларимизни тараннум этади. Ҳуршид Дарвеш бундай мазмундаги сатрларни қофияга солиб, қўшиқ учун матн яратди. Қўшиқ мусиқасини эса Баҳром Назаровнинг ўзи басталаган.

Хонанданинг тароналари ва клиплари турли ТВ ва радио хит-парадларида юқори ўринларни эгаллаши сир эмас. Бу қўшиқ ҳам ана шундай ижод намуналари қаторидан жой олишига умид қиламиз. 

"Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилган премьера тарона илиқ кутиб олинди. Тингловчиларнинг меҳрини қозонишга улгурган Баҳром Назаров бу сафар ҳам уларнинг аъло бахосига эриша олди. Таронани сайтимиз орқали тинглаб, сиз ҳам ўз фикрингизни қолдиринг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol