Моҳим янги йил учун туҳфалар тайёрламоқда

Сана: 10.12.2014 3067 қайноқ

Бугун кўплаб мухлислар дилидан жой олишга улгурган ёш ижодкор Моҳим кутилмаган мавзуга қўл урди. Хонанданинг илк мусиқий альбомидан жой олган "Совчилар" таронаси айнан ана шундай ўзбекона кадриятни адо этувчиларни мадҳ этади.

Тарона мазмунини янада ёритиш учун унга клип ҳам суратга олиниб, тасвирга олиш ишлари 3 кун давом этди. Дурдона Тўлаганова режиссёрлиги остида Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олинган видео қизиқарли ва ҳаётий сюжетга эга. 

 

 

Клипда атоқли актрисаларимиздан бири, элимиз суйган Тўти Юсупова, Муяссар Бердиқулова, Зуҳра Солиевалар роль ижро этишган. Бош кахрамон образларида эса Маъруф Маҳмудов ва Мафтуна Яҳёеваларни кўришимиз мумкин. Қишнинг изғиринли кунлари бўлишига қарамасдан ижодкорлар тиним билмай тер тўкишди. Актёрлар ҳам совуқ ҳавода енгил кийимда бўлса-да тасвирга олиш ишларида сидқидилдан қатнашишди. 

 

Клипнинг трек қисмини тунги соат 03:00 да тасвирга олишга тўғри келди. Шу тариқа, янги видеоклип ўзига яраша машаққат билан яралди. Клип ва қўшиқ янги йил байрами арафасида сайтимиз орқали тақдим этилади. Хозирча суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol