Жасур Гаиповдан янги тарона премьераси... Тез кунда хонанда ўз муҳлислари учун кутилмаган сирни ошкор этади...

Сана: 09.12.2014 3558 қайноқ

Шоу бизнес оламида тинимсиз изланишда бўлган хонандалар қаторидаги ижодкор Жасур Гаипов ўз муҳлислари учун туҳфалар улашишдан сира-сира чарчамаяпти.

Ҳар бир ижод маҳсулини айнан бизнинг сайтимиз орқали тинловчилари эътиборига тортиқ этишни одат қилган хонанда бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида ўзининг навбатдаги маюс оҳангда яратилган “Бир кун” дея номланган янги композициясини тақдим этди. Сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси истеъдодли хонандалар Сарвар хамда Комилга тегишли бўлиб Жасур Гаипов ижрони ўз маромига етказиб куйлаган. Марҳамат сиз ҳам тинглаб ўз фикрингизни билдиринг.

Яна бир қайноқ маълумот, ижодкор тез кунда тингловчилари ва муҳлислари учун кутилмаган янгиликни ошкор этади. Аниқ айта оламизки гап нима ҳақида кетаётганини ҳаёлингизга ҳам келтира олмайсиз. Сайтимизни кузатиб боринг тез кунда ҳаммасидан боҳабар бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol