26-декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2014” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

Сана: 09.12.2014 4728 қайноқ

Бу йил иккинчи маротаба ўтказилиши мўлжалланган «Эътироф-2014» тақдимот маросими 26-декабрь куни муҳташам «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади. Айнан шу кун бир қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилганлар ушбу мукофотини қўлга киритадилар.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида салмоқли ютуқларга эришган энг фаол ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.

Юкори даражада утказилиши режалаштирилган катта такдимот маросимида эл суйган санъаткорлар, спорт усталари, маданият ходимлари, колаверса барча сохада кузга куринган фахрли инсонлар эътирофланади. Айни дамда “Эътироф-2014” тақдимот маросимига репетиция жараёнлари кетмоқда. 

Бу йилги дастур бош режиссёри Саъдулла Абдуллаев бу ҳақда шундай дейди:

Энг эътиборли жихати шундаки, хар бир йуналиш бошланишида бироз тарихга кайтиб, ана шу сохалар ривожига хисса кушган буюк устозлар хотирланиб, айни вактда фаолиятда булганлар эъзозланади. Яъни, хох у санъат, маданият ёки спорт йуналиши бўлсин ҳар соҳанинг фидоийлари бўлгани ва бугунги кунда уларнинг издошлари йўлларини давом эттираётганлари ҳақида алоҳида лавхалар намойиш этилади. Юксак даражадаги давлат мукофоти тақдимот маросимига маъсулият билан ёндошилмокда. 

Декорацияга тўхталадиган бўлсам, саҳнага катта монитор ўрнатилади. Бу эса ҳар бир янграган қўшиқ учун компьютер графикаси ёрдамида алоҳида лавхалар намойиш этилиши билан худди декорация алмашаётгандек кўриниш беради. Яна бир сирни ошкор этадиган булсам, такдимотга ташриф буюрганлар концерт зал фойесида кутилмаган шоу-дастурларнинг гувохи бўладилар. Жахонга машҳур рассомларнинг таниқли картиналарида акс эттирилган каҳрамонлар образидаги актёрлар худди хайкал каби кўринишлари, хатто харакатланишлари томошабинларга ўзгача завқ бағишлайди, деб ўйлайман. Бунинг учун маҳсус дизайнерлар, рассомлар ва грим усталари катта тайёргарлик кўрмоқдалар. Яна бир янгилик, иштрокчи хонандалар ҳар бири алоҳида эмас, балки дуэт ёки трио бўлиб қўшиқ куйлашади. Айни вақтда эса барча хонандалар биргаликда ижро этадиган мазкур қўшиқ устида ишланмоқда. Хулас, тақдимотга ташриф буюрган томошабинлар катта шоу-дастурнинг гувохи бўлишади. 

''Эътироф-2014'' тақдимотининг сценарий муаллифи, санъатшунос олима Ирода Абдулазиз, бастакорлар Баходир Низомов ҳамда Умид Обидовлар. Декорация усталари Илҳом Рустамов ва Мухтабар Розметовалар бўлиб, либослар устида эса Нодира Ашрапова ишламоқда.

 

Йилнинг энг яхшиларини эътироф этадиган тақдимот маросими номинантлари рўйхати ва уларнинг махсус код-рақамлари сайтимиз орқали кўрсатилган. Сиз эса қадрли муҳлислар 5742 рақамига маълум кодларни юборган ҳолда ўз танловингизни билдириб, энг суюклиларингизни эътироф этилишларига ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol