Зиёда хаёлидаги орзуларини амалга оширмоқчи...

Сана: 08.12.2014 3741

Шоу-бизнес оламидаги ёрқин юлдузлардан бири Зиёданинг ижоди билан қизиқадиган муҳлислар сони талайгина. Яқиндагина ўзининг яккахон концерт дастурини тингловчиларига тақдим этган хонанда айни кунда яна ижодга шўнғиган.

Нафақат ўзбек тилида балки бошқа тилларда ҳам зўр маҳорат билан куйлай оладиган санъаткор барчага таниш ва юраклардан жой олган, сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомов, аранжировкаси эса Умид Обиджонга тегишли бўлган “Ҳаёлим” таронаси учун видеоклип суратга олдиришни режалаштирган эди. Айни дамда мазкур қўшиқ учун режиссёр Сарвар Каримов, оператор Иззатилла Лутфуллаев томонидан тасвирга олиш ишлари бошланди. Сайтимизни кузатиб боринг, бир неча соатдан сўнг клип жараёнларидан фоторепортажимизни тақдим этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol