Умар Шамсиев ижодида бу йил юбилей санани нишонламоқда

Сана: 06.12.2014 4525 қайноқ

Бундан 10 йил аввал илк бора шоу-бизнес оламига кириб келган Умар Шамсиев учун бу йил сермазмун ва самарали ижод даври бўлди. 

Ана шу йиллар давомида бир неча қўшиқлари, клиплари, дуэтлари, қолаверса, концерт дастурлари ила мухлислар дилидан жой ола билган хонанда яқинда яна бир ижодий туҳфани тақдим этди. 

Умар Шамсиев ижодида бу йил юбилей санани нишонламоқда

Ижодининг 10 йиллиги учун махсус тақдим этилган совға бу - янги аудиоальбомдир. "Атиргул" дея аталган альбом хонанда ижодидаги 3-тўпламдир. Бу альбомдан 30 га яқин энг сара ва янги қўшиқлар жой олган бўлиб, мухлислар учун муносиб туҳфа бўла олади. 

Умар Шамсиев шунингдек, тез кунларда янгича кўриниш ва янгича йўналишда фотосессия ҳам ташкил этишни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, янги йил байрами арафасида ҳам яқинлари учун антиқа сюрприз тайёрлаб қўйганлигини маълум қилди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 

Умар Шамсиев ижодида бу йил юбилей санани нишонламоқда

Яқинда Умар Шамсиев яна бир "Райҳон" дея номланган таронани ҳам ёзиб тугатди. Бу қўшиқ учун Жасур Шаметов билан ҳамкорликда видеоклип суратга олишни мўлжалламоқда. Клип сюжети қизиқарли бўлиши ва мухлисларга маъқул келишига умид билдирган хонанданинг ҳар бир ишида омад ёр бўлишини тилаймиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol