Сарвара миш-мишларга чек қўйиш мақсадида яна санъат оламига қайтганини маълум қилди

Сана: 05.12.2014 3304 қайноқ

Шоу-бизнес оламига қадам қўйганига анча вақт бўлган бўлса-да, орада узоқ вақт танаффус қилган ҳушовоз ҳонанда Сарвара санъат оламида кўринмай қолганди. Ҳатто-ки, Сарвара энди ижод қилмайди, деган фикрлар ҳам қулоққа чалинганди.

Бироқ, хонанда бу каби миш-мишларга чек қўйиш мақсадида яна санъат оламига қайтганини маълум қилди. Ижодий танаффуснинг ўзига хос сабаблари бўлишига қарамай, айни кунда янгидан-янги тароналар устида ишлаётган Сарваранинг “Қиш” номли қўшиғи бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилди. Таниқли шоир Ҳуршид Даврон қаламига мансуб бўлган шеър асосида яратилган қўшиқ учун Фарҳод Абдуллаев мусиқа басталаган.

Ижодкорнинг тингловчилари учун атаган бугунги совғаси айни мавсумбоп бўлиб, қўшиқнинг сўзлари каби хонанданинг ижодига фақат оппоқ туйғуларни олиб киришига тилакдошмиз. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, Сарвара айни вақтда ўзининг концерт дастурини тақдим этиш истагида водий бўйлаб уч кунлик гостроль сафарига жўнаб кетган.

2015 йилнинг январь ойида эса “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини кўп йиллик, соғинган муҳлислари учун тақдим этиш истагида.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol