“Замонавий совчилар-3” фильм премьераси яқин

Сана: 09.01.2014 1649 қайноқ

Икки фильмдан илҳомланиб кетган Жавлон Шодмонов учинчисини ҳам бир амаллаб тугатиб олди. Нега энди “бир амаллаб” дейсизми? 

Ахир ҳар сюжет кулгили воқеа ҳодисаларга бой бўлгандан кейин ижодкорлар ҳам кула кула иш фаолиятларини ниҳоясига етказадиларда! “Замонавий совчилар-3” фильмида бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Убайдулла Омон, Муяссар Бердиқулова, Наргиза Абдуллаева ва бошқалар ижро этган. Қарангки, биттагина эпизодда Алишер Узоқов ҳамда Зарина Низомиддинова махсус таклиф билан роль ижро этишган экан. Умуман фильм қандай ичакузар ҳангомаларга бой бўлади?  Шавкатбой қандай ҳаёт остонасига қадам босади? Уни уйланади деганлари рост эканку. 17 январь куни премьераси кутилаётган ва 18 январьдан кинотеатрларда намойиши бошланадиган янги комедияни томоша қилинг, мириқиб кулинг, баҳо беринг ва фикрлар билан ўртоқлашиш ёдингиздан кўтарилмасин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol