Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комилдан "Ёғади ёмғир" клип премьераси

Сана: 04.12.2014 2931 қайноқ

Яқиндагина Fm 101 тўлқини орқали  премьераси бўлиб ўтган ва бугунги кунда кўпчиликнинг эътиборига тушишга улгурган, хит-парадларнинг юқори поғоналарини забт этиб келаётган "Ёғади ёмғир" таронаси серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комилнинг ижодида катта аҳамият касб этади.

Ҳабар берганимиздек муҳлисларнинг истакларига биноан “BenoMedia” томонидан мазкур қўшиқ учун видеоклип суратга туширилаётган эди. Клип сюжети ёшлар ҳаётидан олинган бўлиб, чуқур маънога эга ва ҳар доимгидек кутилмаган якун топади. Шунингдек турт кун давомида суратга олинган клипнинг ғояси Сарвар ва Комил бўлиб уларга яқиндан ёрдам берган оператор Беҳзод Пўлатов, монтаж устаси Шаҳзод Пўлатов, режиссёр Баҳрул Қурбоновлар. Бош ролларда эса: Умар Баҳодиров , Динара Исалиева, Баҳрул Қурбонов, Отабек Маҳкамов ва Феруза Собитовалар.

Узоқ кутилган онлар етиб келди ва ниҳоят мазкур қўшиққа ишланган видеоклипни айни дамда сайтимиз орқали томоша қилиб ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol