Шуҳрат Воҳидов янги тарона тақдим этди

Сана: 01.12.2014 3279 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидовнинг янги “Йиғламагин” таронаси яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиоси премьера дастурида тақдим этилганди. Бугун эса навбатдаги “Келинчак” номли янги қўшиғини мухлисларига ҳавола этган Шуҳрат Воҳидов, навбатдаги ижод маҳсули ҳам улар кўнглидан жой олади, деган умидда.

Қизларнинг энг бахтли онларини тараннум этувчи “Келинчак” таронаси кўпчиликка таниш бўлса-да, янгича аранжировка қилиниб, мутлақо ўзгача сайқалда яратилган. Таниқли шоир Иброҳим Жиянов қаламига мансуб шеър асосида яратилган таронанинг мусиқаси бастакор Виктор Чайкага тегишли. Аранжировкани эса Ринат Абубакиров амалга оширган.

Шуҳрат Воҳидов янги тарона тақдим этди

Мазкур қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчилари томонидан илиқ қарши олинди ва яхши фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шуҳрат Воҳидовнинг мухлислари унинг ҳар бир яратган қўшиқларини кузатиб боришлари ҳақида айтиб ўтишди. 

Шуҳрат Воҳидов янги тарона тақдим этди

Мазкур тарона учун тез кунда видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Бу ҳақда эса кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. Кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol