Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда

Сана: 01.12.2014 4107 қайноқ

Эстрадамизда кетма-кет янгидан-янги ижод намуналари билан мухлисларга тақдим этаётган Шаҳзода шу кунларда янги альбом яратиш устида иш бошлади. 

Айни вақтда истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда тайёрланган таронага видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. "Айриламиз" дея номланган қўшиқнинг матн муаллифи Комил Фозилов бўлса, мусиқасини Сарвар Азимов басталаган. Бу қўшиқ 3-декабрь куни "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали соат 18:20 да премьера сифатида илк марта мухлислар эътиборига ҳавола этилади. 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда

Шу кунларда эса клипнинг сюжет қисмини суратга олинмоқда. ёш актёрлар жамоаси иштирок этаётган видеонинг тайёрланишида ҳам Сарвар ва Комил бош-қош бўлишмоқда. Клип маҳоратли оператор Беҳзод Пўлатов томонидан тасвирга олинмоқда. 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда

Клип суратга олиш жараёнидан олинган бир неча фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Видео ҳақида батафсил маълумотлар тез кунларда сиз томон етказилади. 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда 

Шаҳзода мухлислари учун янги қўшиқ ва видеотуҳфа тайёрламоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol