Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Сана: 29.11.2014 3856

28-ноябрь куни муҳташам ''Истиқлол'' санъат саройига ташриф буюрганлар хушовоз хонанда Масрур Усмоновнинг асл мухлислари эди. Концерт залини тўлдириб ўтирганлар хонанданинг илк яккахон ''Ёдингдаму'' номли концерт дастури қай даражада ўтади, деган ҳаяжонда эдилар, десак муболаға бўлмас. 

Ёқимли, сокин тарона садолари остида дарпардалар икки томонга тортилди. Саҳна марказида оппоқ либосдаги раққосалар жам бўлишган, ўртада эса скрипка созандаси маҳорат билан мусиқа чаларди. Бирдан ''Азизам'' кўшиғи мусиқаси янграб, раққосалар рақсга туша бошлашди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Уларнинг ўртасида турган Масрур Усмонов эса саҳна марказига чиқиб ''Азизам''ни куйлади. Куйлар экан саҳнанинг ҳар тарафидан томошабинларга томон юзланиб, қўлини кўксига қўйганча мухлислар ташрифидан мамнун эканини изҳор этди.  

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Концерт дастури учун декорацияни Баҳодир Тонготаров яратган. Катта мониторнинг икки тарафи зинапоялардан иборат бўлиб, икки четда эса декорацион қурилма жойлаштирилган. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Созандалар гуруҳи учун алоҳида саҳна қурилган бўлиб, унда ўзбек миллий мусиқа асбоблари созандалари ҳамда оркестр иштирокчиларининг бир қисми жойлашганди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Энг оммалашган таронаси ''Азизам''га мухлислари қарсаклар билан жўр бўлишди. Оппоқ либосдаги раққосалар нафис рақслари билан йиғилганларда ёқимли таассурот қолдирди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Биринчи таронадан сўнг Масрур Усмонов томошабинлар билан саломлашди ва ''Истиқлол'' санъат саройига ''Хуш келдингиз!", деб навбатдаги қўшиғини куйлади.  

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Қўшиқ учун яратилган видеоклип мониторда намойиш этиб бориларкан, кетма-кет янги қўшиқлар ижро этди. ''Соғиниб', "Боқмаса керак'' тароналаридан сўнг, хонанда фарзандга зор кўнгил ноласини тараннум этувчи армонли қўшиқни куйлади. Мониторда намойиш этилган клип эса кўпчиликнинг кўзини намлади. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Навбатдаги тарона Расулбек Усмонов билан бирга куйланган ''Бунча сеҳрли'' деб номланган дуэт қўшиқ бўлди. Хонанда ''Бу менинг азиз укажоним'', дея Расулбек Усмоновни таништирди. Сўнг эса Масрур Усмонов саҳна ортига ўтди. Унчага Расулбек ўзбек мумтоз қўшиқларидан ''Навбаҳорим қани'' "Найлайин'', "Дилхирож'', ''Тановор'' каби қўшиқлардан мусиқий даста куйлади.

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Иккинчи блок ''Ёдингдаму'' таронаси билан бошланди. Айнан шу қўшиқ Масрур Усмоновнинг мухлислари кўнглидан жой олган ва концерт давомида кутган тарона экани томошабинларнинг олқишидан билиш мумкин эди. Ажойиб севги қиссасини ҳикоя қилувчи бу қўшиқнинг видеоклипи экранда намойиш этилди. Кейинги тарона эса айнан бунинг давоми сифатида бир мухлис отахон таклифи билан яратилганини айтиб ўтди. Унга ишланган клип ҳам мухлислар қарсакларига сазовор бўлди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Дастур давомида Масрур Усмонов ''Қайнона'' номли ноанъанавий йўналишда яратилган таронасини куйлади. Шоира Марҳабо Каримова қаламига мансуб шеър асосида яратилган бу қўшиқ учун театр актрисаларимиз томонидан кичик саҳна кўриниши намойиш этилди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

Ота ва она ҳақидаги қўшиқ ижроси давомида кўпчилик томошабинлар кўзида ёш қалқиди... 
Учинчи блок бошланишидан аввал раққос йигитлар грузинча лезгинкага рақсга тушишди. Бу эса томошабинларни зериктирмади, кайфиятни кўтарди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Учинчи блок ҳинд мусиқаси билан куйланадиган ''Келинг даврамизга'' қўшиғи билан бошланди. Масрур Усмонов ота-оналар ҳақида жудаям таъсирли қўшиқ ижро этди. Қўшиқ сўнггида хонанда, отаси ва онажонисига катта гулдаста хадя этди. Концертнинг энг кульминацион нуқтаси шу бўлди десак муболаға бўлмас. Кетма-кет шўх тароналар премьераси билан дастурни давом эттирган Масрур ''Ўзбекистон'' деб номланган тарона билан концерт дастурини якунлади. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Концерт аввалида катта саҳнада туриб қаттиқ ҳаяжонда эканини яширмаган Масрур Усмонов дастур давомида ўзини эркин тутди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди 

 

Дастур режиссёри Нигора Саидалихўжаева концертга тайёргарлик устида хонанда билан жиддий иш олиб боргани дастурнинг муваффақиятли кечганидан дарак. 
Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Хонанданинг либослари устида дизайнер Исакджанов Комил иш олиб борган экан.
Дастурда ''Тошкент зеболари'' дастаси раққосалари ўзига хос рақслари билан хушнудлик улашишди. 

Масрур Усмоновнинг концерти муваффақиятли тарзда бошланди

Масрур Усмоновга бугунги дастур хам муваффакиятли ўтишини истаб, омадлар тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol